/, Янгиликлар/МОҚ тезкор штаби курашчиларимизнинг машғулотини кўздан кечирди

МОҚ тезкор штаби курашчиларимизнинг машғулотини кўздан кечирди

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Дукентдаги “Янгиобод” ўқув-йиғин базасида бўлиб турибди.

Бу ерда юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз карантин ҳолатида машғулот олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг тезкор штаби жамоамизнинг Токио Олимпиадасига олиб бораётган тайёргарлик жараёнини кўздан кечириш мақсадида Дукентга ташриф буюрди.

Тезкор штаб таркибида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг малакали вакиллари ҳам бўлиб, базанинг санитар-эпидомологик ҳолатини кўздан кечиришди ва федерация мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар беришди.

2020-03-23T18:50:58+05:00 23.03.2020|Фото, Янгиликлар|Изоҳлар йўқ