/, Янгиликлар/Бухородаги барча спорт таълим муассасалари мунтазам дезинфекция қилинмоқда

Бухородаги барча спорт таълим муассасалари мунтазам дезинфекция қилинмоқда

Хабарингиз бор, айни кунларда бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган ва инсон саломатлиги учун катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси мамлакатимизга ҳам кириб келди.
Жорий йилнинг 15 март санасида Ўзбекистонда илк бора коронавирусга чалинганлик ҳолати қайд этилди. Шу муносабат билан, 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилган эди.
Ортда қолган давр мобайнида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан, тизимдаги барча ташкилот ва муассасаларда ўқувчилар, шуғулланувчилар ва ходимларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда мустаҳкамлаш, касалликларнинг тарқалиб кетишини олдини олиш, санитария-гигиена меъёрларга риоя этилиши янада кучайтирилди.
Жумладан, Бухоро вилоятида жойлашган барча спорт таълим муассасаларида ҳам дезинфекция ишлари ҳар куни амалга оширилмоқда.
2020-03-25T13:09:37+05:00 25.03.2020|Фото, Янгиликлар|Изоҳлар йўқ