//Олимпия ўйинлари аввал ҳам қолдирилганми?

Олимпия ўйинлари аввал ҳам қолдирилганми?

Хабарингиз бор, кеча Халқаро олимпия қўмитаси расман Токио ёзги олимпия ўйинларини келаси йилга қолдирди.
Бундай ҳолат замонавий олимпия ўйинлари ташкил этилганидан бери тўртинчи марта юз бериши экан. Бунга қадар Берлин-1916, Хельсинки-1940 ва Лондон-1944 олимпия ўйинлари бекор қилинган ёки бошқа муддатга қолдирилган.

Қизиқ томони шундаки, ҳар уччала Олимпиада ҳам жаҳон урушлари вақтига тўғри келиб қолгани сабабли ўз вақтида ўтказилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Токио шу йилнинг 24 июль – 9 август кунлари Ёзги олимпия ўйинларига мезбонлик қилиши лозим эди. Энди бу мусобақа 2021 йилда ўтказилади.

2020-03-25T14:41:34+05:00 25.03.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ