/, Янгиликлар/Спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари мунтазам олиб борилмоқда

Спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари мунтазам олиб борилмоқда

Айни кунларда бутун дунёга хавф солаётган COVID-19 вируси сабабли 2020 йил 16 март санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилган эди.

Карантин эълон қилинган кундан бошлаб республикамиздаги барча спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Спорт бошқармаси ходимлари ҳамда спорт мактаблари ходимлари иштирокида мазкур амалий ишлар бирдамликда уюшқоқлик билан олиб борилиши давом этмоқда.

2020-03-25T14:54:23+05:00 25.03.2020|Фото, Янгиликлар|Изоҳлар йўқ