//Жалгасбай Бердимуратовни табриклаймиз!

Жалгасбай Бердимуратовни табриклаймиз!

Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бердимуратов Жалгасбай Қарлибай ули – 1997 йил 27 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида таваллуд топган. Нукус Олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси.

Юнон-рум кураши бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори. 2019 йил Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида -77 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси курашчимизни бугунги айёми билан табриклайди ва унга мустаҳкам саломатлик, Токио Олимпиадасида улкан ғалабалар тилайади.

2020-03-27T12:05:08+05:00 27.03.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ