/, Янгиликлар/Кун тарихи: Роппа-роса бир йил муқаддам Тошкентда Осиё чемпионати старт олган

Кун тарихи: Роппа-роса бир йил муқаддам Тошкентда Осиё чемпионати старт олган

23 апрель санаси юртимизда нафақат велосипед спорти, балки мамлакатимиз спорти учун ҳам тарихий аҳамиятга эга. Роппа-роса 1 йил муқаддам Тошкент вилоятида Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи велошоссе бўйича Осиё чемпионати старт олган эди.

28 апрелга қадар давом этган мусобақада қитъамизнинг 30 мамлакатидан ташриф буюрган 600 нафарга яқин велопойгачилари пойтахтимиз трассаларида ўз маҳоратларини намойиш қилишган. Мазкур мусобақада 7 та медаль қўлга киритган делегациямиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Энг асосийси Ольга Забелинскаянинг индивидуал пойгадаги муваффақияти мазкур йўналишда Токио Олимпиадасининг йўлланмасини ҳам тақдим қилган.

Қуйида мусобақадан олинган фотосуратлар билан чемпионатнинг ёрқин лаҳзаларини ёд оламиз:

 

2020-04-23T12:41:20+05:00 23.04.2020|Фото, Янгиликлар|Изоҳлар йўқ