/, Янгиликлар/Афина-2004. Спорт курашчиларимизнинг бенефиси

Афина-2004. Спорт курашчиларимизнинг бенефиси

Ҳисоб бўйича XXVIII Ёзги олимпия ўйинларига 2004 йили Грециянинг Афина шаҳри мезбонлик қилган.

Олимпиада ватанидаги тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси 13-29 август кунлари оралиғида ўтказилиб, унда сайёрамизнинг 201 давлатидан 10 625 атлет 28 спорт тури бўйича 301 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб борган.

Ўзбекистон терма жамоасининг 69 нафар аъзоси Афина Олимпиадаси дастуридан ўрин олган 14 та спорт тури бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Якунда 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 201 давлат орасида 34-ўринни эгаллаган.

Эътиборлиси, Ўзбекистон спорт делегациясига 5 та медалдан 3 тасини спорт курашчиларимиз тақдим этишган. Эркин курашчимиз, дунё спорт курашлари афсонаси Артур Таймазов (120 кг) ва юнон-рим курашчимиз Александр Доктуришвили (-74 кг) барча рақибларини енгиб, Олимпиада чемпиони бўлишган. Эркин курашчимиз Магомед Ибрагимов (-96 кг) эса кумуш медаль билан тақдирланган.

Анвар Илясов олган суратлар

2020-04-27T14:12:19+05:00 27.04.2020|Фото, Янгиликлар|Изоҳлар йўқ