/, Янгиликлар/Умиджон “Тилла бола” Жалолов порлаган икки мусобақа ҳамда тақдирлаш маросимларидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Умиджон “Тилла бола” Жалолов порлаган икки мусобақа ҳамда тақдирлаш маросимларидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умиджон Жалолов ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қўлга киритилиши мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан.

Ёш курашчимиз ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё ҳамда жаҳон чемпиони, 2018 йили Аргентинада ўтган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ғолиби ҳисобланади. У эришган натижалари учун “Спорт Оскари” – “Олтин мангуст” совринига ҳам эга чиққан.

-48 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Умиджон финалга қадар ЖАР ва Туркия вакилларидан устун келди. Олимпиада чемпионлиги учун кечган беллашувда эса грузиялик Гиорги Гегелашвилини 8:2 ҳисобида мағлуб этганди. Жалолов Олимпиада йўлланмасини Тошкентда ўтган лицензион мусобақада қўлга киритган эди.

Суратлар муаллифи – Анвар ИЛЯСОВ

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

2020-04-29T16:56:58+05:00 29.04.2020|Фото, Янгиликлар|Изоҳлар йўқ