//Фарзандингизни яшашга ўргатадиган 6 та маслаҳат

Фарзандингизни яшашга ўргатадиган 6 та маслаҳат

Бола ҳаётида нафақат хавфсизлик ва қулайлик муҳим, балки ота-она фарзандига ўргатиши керак бўлган бошқа аҳамиятли жиҳатлар ҳам бор. Келинг, улардан баъзиларини кўриб чиқамиз.

1. Жисмоний қиёфа
Болани спорт билан шуғулланишга ўргатиш осон иш эмас, лекин бу ҳаракатнинг аҳамиятини тушунтира олмаслик қийин. Бу масалада фарзандингиз билан ўзаро муносабатларнинг бошқа жиҳатларида бўлганидек шахсий намунангиз ҳам муҳимдир. Эрталаб бошланғич машқларни бажаришни бошланг ва бу сиз учун меъёр эканига болалар ўрганиб қолгач, уни ҳам ёнингизга қўшинг. Тишларни тозалашда ҳам шундай усулдан фойдаланинг.

2. Тайм-менежмент

Замонавий дунё вақтга қатъий риоя қилишни талаб қилади. Ўз вақтида келиш ва интизомли бўлиш – бу инсоннинг энг муҳим фазилатларидан бири ва болангиз бунга кўникса, шунча яхши бўлади. Кундалик ишни шу «мавзу» билан таништиришдан бошланг. Болангизнинг кунлик режасини шунчаки диққати тушадиган жойга илиб қўйинг, бажариш муддатини белгиланг ва бажарилган вазифаларини ўчириб боришини сўранг. Aмалиёт, амалиёт ва фақат амалиётгина самара беради!

3. Ташкилотчилик

Ҳаётини тартибга солиш бола эрта ёшда ўрганиши керак бўлган муҳим маҳоратлардан бири. Бу ерда ҳамма нарса оддий – ота-она сифатида аста-секин ўз олдидаги мажбуриятини болага топширинг, шунда у ўзи учун жавобгар бўлишни ўрганади. Бола сумкасини мактабга ўзи йиғиштиришни ўргатишдан ишни бошланг.

4. Тиришқоқлик

Aслида, тиришқоқ бўлиш бу ўз маромини билишдир, унга риоя қилган ҳолда, одам чалғимасдан ва максимал даражада самарали ишларни бажариши мумкин. Бу кўникмани биргаликда ўрганишни бошланг. Топшириқни жамлаб, уй вазифасини биргаликда бажаринг ва ҳар ярим соатда 10 дақиқалик танаффус эълон қилинг. Кўникма таомилга айланади ва бола ўз кучини вазифаларга қандай тўғри сарфлашни тушуниб етади.

5. Тажриба

Бола мустақил шахс, у оз тажрибага эга. Шунинг учун, ота-она сифатида вазифангиз, бола «ўз ғўрраларини тиқиштирганда» ёнида бўлишдир. У ўзини тута оладиган жойга аралашманг. Фақат яқин бўлинг, кўрсатма ва маслаҳат беринг. Унинг ўзи кўп вазифаларни ҳал қила олади.

6. Маданият

Эрта ёшдан боланинг дидини яхши ривожлантиринг. Ўз дидига қараб маданият оламидаги энг яхшисини танлашга кўмаклашинг ва аста-секин болани у билан таништириб боринг. Ушбу базани қанчалик тез ярата олсангиз, одатда, юқори сифатга эга бўлмаган замонавий поп маданиятини бола эътиборсиз қолдириши эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

2020-05-20T04:05:59+05:00 19.05.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ