//Хонободда қурилаётган енгил атлетикага ихтисослашган янги спорт мажмуаси қачон фойдаланишга топширилади?

Хонободда қурилаётган енгил атлетикага ихтисослашган янги спорт мажмуаси қачон фойдаланишга топширилади?

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги махсус ишчи гуруҳи Андижон вилояти Хонобод туманини ўрганишда давом этмоқда.

Бугунги кунда Хонобод туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида 24 нафар тренер фаолият олиб бормоқда. Шундан атиги бир нафари олий маълумотли, 4 нафари тугалланмаган олий маълумотли бўлса, қолган тренерлар ўрта-махсус маълумотга эга. Спорт мактабида 13 та спорт тури бўйича тўгаракларда жами 950 нафар спортчи мунтазам шуғулланиб келишади. Эътиборлиси, шундан 150 нафари бокс тўгараги аъзоларидир.

Ўрганишлар натижасида махсус ишчи гуруҳ Хонобод туманида жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган эътибор у қадар юқори эмаслигини аниқлади ҳамда мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, 2021 йилда Хонобод туманида янги енгил атлетика спорт турига ихтисослаштирилган спорт мажмуаси фойдаланишга топширилади.

Яна бир гап: ўрганишлар натижасига кўра Андижон вилоятида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади.

2020-05-19T23:18:16+05:00 19.05.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ