Телеграмдаги расмий “Koronavirus Info” каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этишда давом этамиз.
2020 йил 19 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2825 (+23) нафарни ташкил қилмоқда.
Янгидан касаллиги тасдиқланган беморларнинг барчаси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланди. Уларнинг 18 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан келган бўлса, қолган 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади.
Айни пайтда мамлакатимизнинг 9 ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 474 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
#уйдақолинг
#ваҳимасизкарантин