//Кучли тўлқин машҳур рестлерни океан домига тортиб кетди

Кучли тўлқин машҳур рестлерни океан домига тортиб кетди

Америкалик машҳур рестлер Шед Гаспард бедарак йўқолди деб хабар бермоқда TMZ.

Нашр хабарига кўра, 17 май куни 39 ёшли рестлер Лос-Анжелесдаги океан соҳили бўйида турмуш ўртоғи ва 10 яшар ўғли била хордиқ чиқараётган бўлган. Гаспард, ўғли ва бир гуруҳ одамлар сувда чўмилишаётганда кучли тўлқин уларни сув домига тортиб кетган.

Қутқарувчилар сувда Гаспардни топишган, лекин у биринчи навбатда ўғлини қутқаришни сўраган. Ўғлини қирғоққа олиб чиққан қутқарувчилар рестлернинг ўзини топа олишмаган. Ўшандан бери спортчини ҳеч ким кўрмаган. Лос-Анжелес қутқарув хизмати Гаспард чўкиб кетганини айтмоқда.

2020-05-19T18:09:56+05:00 19.05.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ