//Онлайн шахмат мусобақасида бош соврин бу сафар Бухорога йўл олади

Онлайн шахмат мусобақасида бош соврин бу сафар Бухорога йўл олади

шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионатининг саккизинчи турнири ҳам қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди. 10 имкониятдан 9 очко жамғарган бухоролик Жабборов Анвар Асрор ўғли саккизинчи турнирда ғолибликни қўлга киритди. Яна бир шахматчи Тимурқулов Алибек ҳам худди шунча очко жамғарганди, аммо chess.com сайтининг Fair Play жамоаси қўшимча коэффициентларга кўра ғолибликни Анвар Жабборовга тақдим этди.

Таъкидлаш керак, саккизинчи турнир ғолибининг FIDE рейтингида эгаллаб турган ўрни унинг онлайн Ўзбекистон чемпионати ғолиби бўлишига тўсқинлик қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати 11-20 май кунлари ўтказилиб, унда ҳар бир турнир ғолиби уч миллион сўм миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритади.

2020-05-19T23:22:38+05:00 19.05.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ