//Спорт курашчиларимизнинг онлайн-машғулоти ўтказилди

Спорт курашчиларимизнинг онлайн-машғулоти ўтказилди

Бугун Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Спорт курашлари ассоциацияси мураббийлари ва спортчилари билан биргаликда онлайн-машғулот ўтказдилар.

Эркин кураш бўйича миллий терма жамоа катта мураббийи Aбдурауф Базарбоев, шунингдек, эркин кураш бўйича хорижлик маслаҳатчи-мураббий Aрсен Ахмедов жисмоний формани сақлаш учун бир қатор машқларни бажаришга муваффақ бўлишди, буни эса спортчиларимиз мамнуният билан такрорлашди.

Aнъанага кўра фаол жисмоний чигалёздидан сўнг, ушбу онлайн-сессия иштирокчилари бир-бирлари билан фикр алмашиш имкониятига эга бўлишди, машғулотни Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.М. Шаабдурахмонов спортчиларга миннатдорчилик сўзлари билар якунлади ва МОҚ юртимиз спортчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Трансляция сўнггида у барча мураббий ва спортчиларга тинимсиз меҳнатлари ва умумий ишдаги фидойилиги учун миннатдорчилик билдирди.

2020-05-19T18:27:48+05:00 19.05.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ