//Емельяненко – Исмаилов оқшомининг андеркард жанги маълум

Емельяненко – Исмаилов оқшомининг андеркард жанги маълум

24 июль куни Россиянинг аралаш яккурашлар бўйича энг катта промоушени томонидан ACA 107 турнири ўтказилади.

Оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилади ва унда Александр Емельяненко ватандоши Магомед Исмаиловга қарши октагонга чиқади. Ташкилотчилар ушбу турнирнинг андеркард жангида ким иштирок этишини маълум қилишди.

Унда россиялик собиқ UFC жангчиси Магомед Бибулатов лига дебютанти Никита Пиранья Чистяков билан тўқнаш келади. Бибулатов WFCA ва ACB промоушенларида чемпион бўлган. Фаолияти давомида 15 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. Магомед ўзининг сўнгги жангини юбилей АСА 100 турнирида ўтказиб, Жосиель Силвани иккинчи раундда мағлубиятга учратган эди.

2020-06-03T23:38:59+05:00 03.06.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ