//Хабибнинг бир кунлик тадбирларга ташрифи қанча туриши маълум қилинди

Хабибнинг бир кунлик тадбирларга ташрифи қанча туриши маълум қилинди

Дунёга машҳур Forbes журнали енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг бир йиллик даромадини ҳисоблаб чиқди.

Нашр ҳисоб-китобига кўра россиялик чемпион 2019 йилда 16,5 миллион доллар ишлаб топган. Бу суммага Хабибнинг тижорий тадбирларга бориши ҳам киритилган. Лекин Нурмагомедовнинг менежери Али Абдул-Азиз мижозининг даромади Forbes айтган суммадан кўпроқ эканини айтмоқда.

“Нурмагомедов ҳар ой тадбир иштирокчиси, спикер бўлиш, конференция, турнирларда иштирок этиб бериши бўйича юзлаб молиявий таклифларни олади. Forbes Хабибнинг бундай тадбирларнинг ҳар бир куни учун 78 минг доллар олади деб маълумот берган. Лекин у энг камида 300 минг долларга Россиядан ташқаридаги тадбирларга боради”, – деди Абдул-Азиз.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов ўтган йили ноябрь ойида пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена”да ўтказилган юбилей GFC 20 турнирига ташриф буюрганди. У GFC промоушенининг юзи ҳисобланади. Бу Хабибнинг Тошкентга биринчи ташрифи эмас. Ундан олдин ҳам UFC юлдузи бир неча бор пойтахтда меҳмон бўлган эди.

2020-06-30T12:31:31+05:00 30.06.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ