//“Конор реваншни истайди, аммо Хабиб…”

“Конор реваншни истайди, аммо Хабиб…”

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес Конор Макгрегорга қарши реванш жанги ҳақида фикр билдирди.

“Конор ҳақида гап кетганда, барчанинг кўз олдига Хабибдан учралган мағлубият келади. Ҳеч бир жангчи баҳсдан аввал жуда кўп гапириб, кейин мағлуб бўлишни истамаса керак. Конорнинг оила, ватан, дин ҳақидаги гаплари менга ёқмайди. Менимча, Конор бундан кейин ҳам шундайлигича қолади.

Хабиб ва Конор ўртасидаги иккинчи жанг нафақат UFC тарихидаги, балки бутун спорт оламидаги энг кассабоп тўқнашув бўлиши мумкин. Бу жангни ташкил этилишини Конор истайди, аммо Хабиб реваншга рози бўлмаслиги мумкин. Чунки у учун пул ҳеч қачон биринчи рақамли бўлмаган”,-деди Хавьер Мендес.

2020-06-30T22:23:17+05:00 30.06.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ