//Қозоғистон терма жамоасининг 10 нафар аъзоси коронавирусга чалинган

Қозоғистон терма жамоасининг 10 нафар аъзоси коронавирусга чалинган

Юнон-рим кураши бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзолари оммавий тарзда коронавирусга чалингани айтилмоқда.

Бу ҳақида бир нечта маҳаллий нашрлар хабар берди. Терма жамоанинг 10 нафар аъзосида COVID-19 аниқланган. Хабарда спортчилардан ташқари, бир мураббий ва шифокорнинг ҳам коронавирусга топширган таҳлили ижобий натижа бергани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта юнон-рим кураши бўйича Қозоғистон терма жамоаси карантиндан кейинги илк ўқув-машғулот йиғинини Талгар базасида бошлаган эди.

2020-06-30T12:34:38+05:00 30.06.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ