//Собиқ UFC жангчиси беҳаё суратларини сотишни бошлади

Собиқ UFC жангчиси беҳаё суратларини сотишни бошлади

Коронавирус пандемияси сабаб юзага келган молиявий инқироз ММА жангчиларига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

Жумладан, собиқ UFC жангчиси Синди Дандуа айнан коронавирус сабаб спортни ташлади ва ўзга пул топиш йўлларига ўтди. У ўзининг беҳаё суратларини махсус OnlyFans сервиси орқали сотишни йўлга қўйди.

“Карантин сабаб ўз спорт залимдан айрилдим. Ҳукумат бу борада ҳеч қандай ёрдам бермади. Бунинг натижасида молиявий қийинчиликларга дуч келдим. Шу сабабли ҳам OnlyFans сервисида рўйхатдан ўтдим. Бу менга пул тўплаб олиш имконини беради. Тез орада тренажёр залини яна очаман ва у ерга ҳаваскорларни қайтараман”, — дея Дандуанинг сўзларини келтирмоқда The Sun.

Британиянинг OnlyFans сервиси машҳурларнинг ўз мухлислари билан интернет тармоғи орқали учрашиши учун очилган бўлиб, унда пуллик ёпиқ тарзидаги интим-блоглар, суратлар намойиши йўлга қўйилган.

2020-06-30T22:19:38+05:00 30.06.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ