//UFCда 100 000 $ гонорар қандай тақсимланади?

UFCда 100 000 $ гонорар қандай тақсимланади?

Собиқ UFC жангчиси Грей Мэйнард спортчилар учун кафолатланган гонорар суммаси қандай тақсимланиши ҳақида очиқ фикр билдирди.

Америкалик бу аралаш яккакураш устаси енгил вазн тоифасида UFC жангларида иштирок этган.

“Масалан, 100 минг доллар гонорар ваъда қилинган. Ушбу сумманинг 10% менежернинг маоши учун кетади. 15% мураббийлар, 5-10% машғулот жараёни, 20% солиқлар учун сарфланади. Қон кечиб жанг ўтказган спортчига қанча улуш қолганини ўзингиз ҳисоблаб олаверинг”, — деди 41 ёшли Мэйнард.

Маълумот учун, Грей Мэйнард 2006-2018 йиллар оралиғида турли промоушенларда иштирок этган. Сўнгги жангини 2018 йилнинг октябрь ойида Ник Ленцга қарши ўтказиб, мағлуб бўлган эди. Унинг ҳисобида UFC промоушенида ўтказилган 22 та жанг бор: 13 ғалаба, 7 мағлубият, 1 дуранг, 1 та жанг эса ўтказилмаган дея топилганди.

2020-06-30T12:30:07+05:00 30.06.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ