//Жаҳон спорти юлдузлари “Олимпия куни”ни қандай қарши олишди?

Жаҳон спорти юлдузлари “Олимпия куни”ни қандай қарши олишди?

Ортда қолган ҳафта жаҳон спортида “Олимпия куни”нинг ўзига хос нишонланиши билан ёдда қолди. Бу йил коронавирус пандемияси сабаб мазкур байрам дунёнинг барча чеккасида онлайн учрашувлар, спорт юлдузларининг турли онлайн машғулотлари билан виртуал нишонланди.

Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам мазкур сана муносабати билан бир қатор лойиҳалар ташкил қилди. Улардан асосийси жаҳон спортининг таниқли атлетлари билан ташкил қилинган мана бу онлайн машғулотлар бўлди.

“Олимпия куни” арафаси тузиб чиқилган график асосида мухлислар ўзлари ёқтирган спорт юлдузлари билан саломатликларини мустаҳкамлаш йўлида биргаликда машғулот қилишди.

2020-06-30T22:10:02+05:00 30.06.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ