//Бутунжаҳон болалар кунига атаб ўтказиладиган акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади

Бутунжаҳон болалар кунига атаб ўтказиладиган акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади

20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни нишонланади. Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган ва ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга қаратилган.

Бутун дунёда анъанавий тарзда шу куни ушбу мавзуга доир тадбирлар ўтказилади. Ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказиб келинади, унинг мақсади жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига жалб қилишдир. Мамлакатлар умумий ғояни қўллаб-қувватлаб, диққатга сазовор, марказий жойларни ёритишни ташкил қилишади.

Ушбу акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади. 19 ва 20 ноябрь кунлари соат 18:00дан бошлаб пойтахтимиздаги энг диққатга сазовор иншоотлар, шунингдек, муҳташам спорт мажмуалари ва бинолари билан бир қаторда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биноси ҳам кўк рангда товланади.

● #ForEveryChild (#ДляКаждогоРебенка, #HarBirBolaUchun)

● #WorldChildrensDay (#ВсемирныйДеньДетей, #JahonBolalarKuni)

2020-11-21T00:58:25+05:00 20.11.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ