//Бутунжаҳон Болалар кунига атаб ўтказилган акцияга Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси ҳам қўшилди

Бутунжаҳон Болалар кунига атаб ўтказилган акцияга Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси ҳам қўшилди

20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни нишонланади. Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган. Асосий мақсад – ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамиятинг эътиборини жалб қилиш.

Ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказиб келинади, унинг мақсади жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига жалб қилишдир. Мамлакатлар умумий ғояни қўллаб-қувватлаб, диққатга сазовор, марказий жойларни ёритишни ташкил қилишади.

Ушбу акцияга Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси ҳам қўшилди. Бугунги машғулотларни терма жамоа мураббийлари ва спортчиларимиз олд қисмига #WorldChildrensDay деб ёзилган кўк рангли футболкаларда ўтказишди.

2020-11-21T10:07:48+05:00 20.11.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ