//“Оқ ўлим”дан сақланинг!

“Оқ ўлим”дан сақланинг!

Ҳурматли спортчилар ва соғлом турмуш тарзини ёқловчилар! “Оқ ўлим” деб аталувчи, кундалик ҳаётимизда кўп ишлатиладиган “учовлон оқ маҳсулот”ни истеъмол қилишдан ўзингизни тийиш – саломатлигингиз гаровидир.

1. Туз. Хонадонингиз ошхонасида уни имкон қадар узоқроқда ушланг. Ортиқча туз истеъмоли гипертонияга ҳамда у ўз навбатида инсульт ва юрак-қон томир касалликларига сабабчи бўлади, иммун тизимининг оқсашига, кўриш қобилиятининг сусайишига “кўмак” беради.

2. Шакар. Биз истеъмол қиладиган кўринишга келгунига қадар бир неча техник қайта ишловдан ўтувчи шакар – организм учун қийин сўрилувчи углеводдир. Шакарнинг доимий ва ортиқча миқдордаги истеъмоли организм учун зарарлидир. У суяклардан кальцийни ювади, қонда ёғ(триглицерид)лар миқдорини оширади, ошқозон ости безини зўриқтиради ва ҳ. Натижада организмда моддалар алмашинуви ва иммун тизим бузилади, семириш ривожланишига туртки бўлади, бу ўз навбатида қандли диабет, қон-томир касалликларига сабабчи бўлади.

Энг мақбул йўл шакарни, ундан тайёрланган ихтиёрий мева мураббоси ёки оддий новвот кўринишида меъёрида истеъмол қилишдир.

3. Оқ ун. Олий навли оппоқ ун қайта ишловлар жараёнида ўзидаги барча фойдали витамин ва микроэлементларни йўқотади ва фақат углевод қолади. Унни оппоқ кўринишга олиб келиш ишлаб чиқарувчи учунгина фойдали холос, чунки ҳам нархи ошади, ҳам узоқ муддат сақлаш мумкин. Сизга эса кони зарар, таркибида қолган ягона углеводи ҳисобига фақат семиртиради холос. Боз устига у иссиққина пишириқ ёки энди ёпилган нон кўринишида бўлса ичакларга елимдай ёпишади ва бошқа емак билан ичакка тушган фойдали элементларнинг сўрилишига тўсқинлик қилади. (Ёшлигингизда оқ ундан елим (клей) тайёрлаганингизни эсласангиз керак).

Аксинча, паст навли унларда барча фойдали хусусиятлар сақлаб қолинган бўлади, шунинг ҳисобига сақлаш муддати кам, чунки витамин ва микроэлементлар уннинг яроқлилик муддатини камайтиради. Арзонлигига қараманг, чунки қайта ишлаб харажат қилинмаган.

Қани энди, тегирмондан чиққан унни олиш имконингиз бўлса нур устига аъло нур. Боболаримиз қаҳатчилик замонларда ҳам фақат зоғора нон еб соғлом юрганининг боиси ҳам шу.

Оқ ун сотиб олиб ишлаб чиқарувчининг чўнтагини қаппайтирсангиз, сиз учун фойда бўлмаган оппоқ (олий навли) ун маҳсулотларини еб қорнингизни қаппайтирасиз холос.
Табиатнинг биз учун кони фойда қилиб яратган буғдойини ўзингиз учун зарарга айлантирманг!

Тўғри овқатланинг ва саломат бўлинг!

2020-11-23T00:23:14+05:00 22.11.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ