//Қиммат витаминларга учманг!

Қиммат витаминларга учманг!

Мактаб ёшидаги болалари ФУТБОЛ билан шуғулланаётган ота-оналар. Сиздан илтимос, ҳар хил рекламаларга учиб, ўз фарзандингизга профессионал спортчилар учун мўлжалланган турли витамин ва “биодобавка”ларни олиб берманг; бу ўсиб келаётган фарзандингиз организмига фойда ўрнига зиён етказиши мумкин.

Спорт билан шуғулланаётган ҳар хил ёшдаги болалар учун витаминлар тури ва дозаси ҳам турлича бўлади. Бирор бир витамин беришдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг, болангизни шуғуллантираётган мураббий билан эмас!

Шуни ёдда тутинг!! Турли кимёвий таркибли витаминларга сарф қилишни режалаштирган маблағингизни, болангизга табиий маҳсулотлардан иборат сифатли ва тўйимли овқатланиш (рационини ташкил қилиш) учун харж қилганингиз минг чандон афзал.

“Қимматбаҳо витамин ва биодобавкаларсиз болангиз яхши спортчи бўла олмайди” деган сўз – сафсата!

2020-11-23T22:17:43+05:00 23.11.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ