//Шошилинг, ОАВ ходимлари ўртасидаги «Дўстлик спартакиадаси» мусобақасига талабномалар тақдим этиш бошланди

Шошилинг, ОАВ ходимлари ўртасидаги «Дўстлик спартакиадаси» мусобақасига талабномалар тақдим этиш бошланди

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан шу йилнинг 28-29 ноябрь кунлари оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаси ўтказилади.

Спорт мусобақасида ОАВ ходимлари бадминтон (яккалик ва микст йўналишларида), стол тенниси (яккалик) ҳамда волейбол бўйича (эркаклар ва аёллар) ўзаро мусобақалашади.

Шу муносабат билан «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақасида қатнашиш истагида бўлган барча турдаги ОАВ ходимлари ва блогерлардан ўз талабномаларини жорий йилнинг 25 ноябрига (шу куни ҳам) қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг электрон манзили (info@minsport.uz) ёки (99) 482-52-12 рақамига Telegram мессенжери орқали юборишларингиз сўралади.

Талабноманинг (намуна) электрон шаклини юклаб олинг ва тўлдирилган ҳолда бизга юборинг.

Мурожаат учун телефонлар: (71) 239-24-18, (71) 239-24-37

2020-11-23T20:37:15+05:00 23.11.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ