//Сўхликлар ўз саломатликлари йўлида 5 000 қадам юришди

Сўхликлар ўз саломатликлари йўлида 5 000 қадам юришди

Фарғона вилоятининг Сӯх тумани аҳолиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида оммавий бадантарбия ва юриш тадбирларида иштирок этишди.

Тадбирда сектор раҳбарларидан Сўх тумани ҳокими С.Сайидмусаев, туман прокурори Ф.Абдувалиев ҳамда туман ИИБ бошлиғи, полковник Б.Раҳимбердиев, тумандаги давлат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, болалар-ўсмирлар спорт мактаби, «Ватанпарвар» ташкилоти ишчи-ходимлари фаол қатнашишди.

Эътиборли жиҳати, мазкур саломатлик акциясида туман ҳокимининг «шахсий намуна» сифатидаги иштироки қолганларни ҳам ўз саломатлиги ҳақида жиддий қайғуришга ундайди.

Иштирокчилар дастлаб эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди. Сўнгра «Саломатлик учун 5 000 қадам» шиори остида қарийб 5 километр масофани юриб ўтишди. Ушбу оммавий тадбирда Сўх туманининг 2 000 нафардан зиёд аҳолиси иштирок этди.

2020-11-23T09:53:28+05:00 23.11.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ