//Таваллуд айёмингиз муборак, Шомурод Мухсинович!

Таваллуд айёмингиз муборак, Шомурод Мухсинович!

Бугун спорт фидоийси, Ўзбекистон спорт курашлари Ассоциацияси раиси ўринбосари Шомурод Шофайзиев ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар, ҳакамлар, курашчилар номидан Шомурод Шофайзиевни бугунги таваллуд айём билан муборакбод этамиз. Спортимиз фидоийсига оилавий бахт, фарзандлар камолини кўриб юришларини тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Шомурод Мухсинович Украинанинг Одесса шаҳрида ўтказилган Халқаро мукофот – “Олтин мангуст-2018″нинг тақдирлаш маросимида “Жисмоний тарбия ва спорт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳамда халқлар орасидаги дўстликни мустаҳкамлаётгани учун” номинациясида ташкилотчилар томонидан мукофотланган эди. Осиё ўйинлари ғолиби, эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов эса “Жисмоний тарбия ва спорт ривожига қўшаётган ҳиссаси учун” номинациясида тақдирланганди.

Маълумот учун, “Олтин мангуст” (“Золотой Мангуст”, “Golden Mongoose”) мукофоти спорт соҳасидаги “Оскар” ҳисобланади. Мукофот энг яхши спортчилар, спорт фахрийлари, спорт ривожи ва соғлом авлод тарбиясига ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркор ва сиёсатчиларга берилади. Шубҳасиз, спорт кураши вакилларининг халқаро мусобақаларда эришаётган муваффақиятида Шомурод Шофайзиевнинг хиссаси ва хизмати беқиёс.

Яна бир бор шукрона кунингиз муборак бўлсин, Шомурод Мухсинович!

Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

2020-11-24T11:07:24+05:00 24.11.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ