//Вазирликда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Вазирликда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун ZOOM платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан вазир ўринбосари Н.Муротов, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигидан агентлик директорининг биринчи ўринбосари З.Бозоров, бошқарма бошлиғи Б.Нўмонова, бош мутахассис А.Дувлонов ва бошқалар иштирок этди.

Ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 259-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси, ҳудудларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга мутасаддилардан тегишли жавобларни олишди.

2020-11-24T21:59:04+05:00 24.11.2020|Янгиликлар|Изоҳлар йўқ